Фарғона вилоятида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р. Ашропов раҳбарлигида Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг сайёр йиғини ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли ҳамда "2026-йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2-сонли қарорлари ижроси бўйича Республика ишчи гуруҳи ўрганишларида аниқланган камчиликлар муҳокама қилинди.
Кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, қатор вазирлик ва идоралар, жумладан, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, таълим ва илмий муассасалар масъуллари иштирок этди.
Муҳокамада маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт профилактикасини кучайтириш, "манзилли ишлаш" тизимини самарали жорий этишга доир амалий чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар кўрсатиб ўтилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида қарорлар ижроси юзасидан масъул идора ва ташкилотлар ахборотлари тингланди ҳамда белгиланган вазифаларни сўзсиз ва самарали таъминлашга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.
Тергов департаменти