Сурхондарё вилояти ИИБда Жиноят ишларини тамомлашда процессуал муддатларни белгилаш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Мансур Саттаров, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Тимур Исмаилов, вилоят прокурори Бахтияр Бабаджанов қатнашди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган муҳокама йиғилишида, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, Суд-тиббий экспертизаси, Суд-наркология экспертизаси, Суд-автотехника экспертизаси масъуллари, шаҳар-туман прокурорлари, Ички ишлар органлари мутасаддилари, ташкилотларнинг туманлардаги вакиллари иштирок этишди.
Бунда терговга қадар текширувни юритиш, жиноятларни тергов қилиш ва қисқа муддатларда қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, бу борада вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ўқув семинарларини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилиниб, ижрога қаратилди.
Тергов департаменти