Сурхондарё вилояти ИИБда тўққиз ойлик фаолият танқидий таҳлил асосида сарҳисоб қилиниб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири ўринбосари, Рамазон Ашропов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи, Бахтиёр Иноқов иштирокида 2026 йилнинг 9 ойи якунларига бағишланган кенгайтирилган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Видеоселектор тарзида ташкил этилган йиғилишда бошқарма раҳбарияти, соҳавий хизматлар, шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбарлари ва шахсий таркиб иштирок этди. Унда жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш, аҳоли муаммоларини “фуқаробай” ҳал этиш, кибержиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилган ишлар танқидий руҳда таҳлил қилинди.
Йиғилишда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жўрабек Авазов томонидан 2026 йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этилди.
Тадбирда сўз олган Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов Президент қарорлари ижроси, мурожаатлар билан ишлаш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлиги, хизмат интизоми ва қонунийлик масалаларини атрофлича таҳлил қилиб, кибержиноятларнинг олдини олиш, коррупция ва тамагирликнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо муросасиз муносабатда бўлиш, ходимларнинг касбий ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилиш якунида хизмат фаолиятида сусткашлик ва камчиликларга йўл қўйган айрим раҳбар ва ходимлар фаолияти танқидий кўриб чиқилди, масъулиятни янада ошириш ҳамда аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда интизом, масъулият ва ҳалоллик - ҳар бир ходимнинг энг асосий бурчидир.
Тергов департаменти