Сирдарё вилояти ИИБ раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг талаб ва таклифларига эътибор қаратиш, мурожаатларга амалий ечим топиш мақсадида шахсий қабуллар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ИИБ раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Қабул жараёнида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига доир турли масалалар юзасидан мурожаатлари эшитилди, ариза ва шикоятлари атрофлича ўрганилди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айрим масалалар эса қонуний асосда кўриб чиқиш учун тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилиб алоҳида назоратга олинди.
Бундай учрашувлар жамоатчилик билан очиқ мулоқотни таъминлаш, инсон манфаатларини устувор этиш, шунингдек, фуқаролар ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.