Фарғона вилоятида тергов сифати ва иш самарадорлигини янада яхшилаш юзасидан амалий чоралар белгиланмоқда
Хусусан, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ишчи гуруҳи Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларидаги тергов бўлинмаларида бўлиб, амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Терговчиларнинг хизмат олиб боришлари учун яратилган шароитлар билан танишиб, терговчилар билан яқиндан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолари ўрганилмоқда.
Ўрганишда, навбатчилик қисмларида тезкор-тергов гуруҳларини ўз вақтида ҳодиса содир бўлган жойга чиқариш ҳолатлари, терговга қадар текширувни амалга оширувчи соҳавий хизматлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама этилиб, кунлик келиб тушган жиноятга оид мурожаатларни кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш борасида шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига, соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Бунда, ходимларнинг иш юкламаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, шу билан бирга, “Сурхондарё тажрибаси” асосида жиноят ишларини сифатли тергов қилиш ва ушбу амалиётни самарали йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда.
Жиноят ишларини тамомлашда «ярашув» ва «айбига иқрорлик тўғрисида келишув» институтларини қўллаш борасида тушунтиришлар берилди.
Асосийси, процесс иштирокчиларининг ортиқча оворагарчилигини олдини олишга қаратилган чораларга эътибор қаратилмоқда.
Фарғона вилоятида ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.
Тергов департаменти