Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“AVTO 60 OY” МЧЖнинг жиноят иши бўйича жабрланувчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг кўрсатмасига асосан, “AVTO 60 OY” МЧЖга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича жамиятнинг жиноий фаолияти Республика миқёсида кенг қамровли эканлигини инобатга олиб, олис жойларда яшовчи жабрланувчиларни ҳам терговнинг олиб борилиши ва унинг натижаларидан хабардор қилиб бориш мақсадида, қуйи турувчи тергов бўлинмалари томонидан жамиятнинг раҳбарлари ва республиканинг бошқа вилоятларидаги филиалларининг жиноий фаолиятидан жабр кўрганлар билан учрашув ташкиллаштирилди.

2020 йилнинг 02-03 март кунлари Жиззах, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Андижон ва Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи жабрланувчилар билан учрашувлар ўтказилди. Учрашув давомида вилоят Тергов бошқармалари томонидан жабрланувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Сирдарё вилояти.

Сурхандарё вилояти.

Қашқадарё вилояти.

Жиззах вилояти.

Бухоро вилояти.

Андижон вилояти.

Фарғона вилояти.

Қорақалпоғистон Республикаси.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech