Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Ё.Ж.Исабаев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Кегейли тумани Халқ қабулхонаси биносида Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегейли ва Бўзатов туманларида яшовчи фуқаролар билан навбатдаги Сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимларнинг иштироки таъминланди. Қабул жараёнида фуқароларнинг жиноятчиликка қарши курашиш, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов соҳаларидаги муаммолари ва таклифлари бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди. Сайёр қабул давомида фуқаролардан жами 15 та мурожаат келиб тушиб, уларнинг 12 таси яъни 80% ижобий ҳал этилди ва 3 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айрим мурожаатларни ўрганиш ва вақт талаб этиши инобатга олиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ва мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тергов департаменти