Мурожаатлар ижроси – эътибор ва назоратда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ташаббуси билан муқаддам мурожаат қилган фуқароларнинг ариза ва шикоятлари жойларга чиққан ҳолда қайта ўрганилмоқда. Хусусан, Жиззах вилоятида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Мансур Саттаров томонидан сайёр ва шахсий қабул ўтказилди. Унда аввал мурожаат қилган 23 нафар фуқаро қайта таклиф этилиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммоларнинг ўрганилиш ҳолати ҳамда масъул ходимларга берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.
Самимий ва очиқ мулоқот давомида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларни қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тергов департаменти