Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навои вилоятида навбатдаги сайёр қабул.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 28 февраль куни Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов томонидан Конимех туманида жойлашган Халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида туманда яшовчи 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, шундан 5 нафарининг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, 3 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Бундан ташкари, 10 нафар 16 ёшга тўлган йигит ва қизларга фуқаролик паспортлари тарқатилди. Шунингдек, туманда яшовчи 2 та кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник О.А.Хасанов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech