Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилояти ички ишлар органлари тергов тизимларида кўп йиллар самарали хизмат қилган фахрийлар 25-октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий табрикланди

Тергов тизимида кўп йиллар давомида самарали ва фидоий хизмат қилган фахрийлар хонадонига ташриф буюрилди. Байрам муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда тизим ривожига улкан ҳисса қўшган соҳа фахрийларига юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашроповнинг байрам табриги етказилди.

Ташриф давомида кўп йиллик бой тажрибага эга устозларнинг бугунги ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда тергов сирларини ўргатишдаги ўрни алоҳида эътироф этилиб, фахрийларга байрам совғалари топширилди.

Ўз навбатида, соҳа фахрийлари кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, юртимиз тинчлиги ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг шарафли хизматларига муваффақият тиладилар.

Тергов департаменти

Text to speech