Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2021 йил 9 ойи якунлари сарҳисоб қилинди

2021 йил 11 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича видеоконференцалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда тергов бўлинмалари томонидан эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунидаги тергов бўлинмаларида хизмат олиб бораётган барча бўғиндаги раҳбарлар ва ходимлар томонидан “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт” деган қоидани рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратиши кераклиги таъкидланди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech