Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Я.А.Абдулхаковнинг Андижон вилоятига ташрифи натижалари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Я.А. Абдулхаков томонидан 2021 йил 14 октябрь куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.    

Шундан сўнг, вазир ўринбосари вилоят ИИБ 3-сонли Тергов ҳибсхонасида жойлашган 27-сонли сайлов участкасига ташриф буюриб, у ердаги сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Сайлов участкасида овоз бериш учун сайловчиларга барча шарт-шароитлар яратилганлиги, хоналар керакли анжомлар билан жиҳозланганлиги ўрганилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқларини берди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech