Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Республикамизда ўтказилаётган “Маънавият ойлиги”

Республикамизда ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” муносабати билан ташкил этилган театр ҳафталиги доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчилар жорий йилнинг 27 апрель куни “Ўзбек миллий академик драма” театрига ташриф буюришди.

Шу куни осойишталик посбонлари Иззат Султоннинг «Иймон» номли асари асосида саҳналаштирилган драма-спектаклни томоша қилишди.

Спектаклда асар бош қаҳрамонлари Мурод ва Лайлонинг биргаликда кечирган турмуши, миллий қадриятларимиз, инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибати ва чин муҳаббат туйғулари моҳирона ёритиб берилган бўлиб, оиланинг муқаддаслиги, ота-онани қадрига етиш, тинчликни қадрлаш ҳамда мушоҳада қилишга, ижобий хулоса чиқаришга ундайди.

Спектакль якунланганидан сўнг томошабинлар театр ижодий жамоасига миннатдорлик билдирдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech