Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Шу кунларда Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Яхёжон Абдулхаков ва Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам сайёр қабуллар ташкил этилди.

Хусусан, Марғилон шаҳрида ўтказилган қабул жараёнида ички ишлар органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган 27 та мурожаатлар қабул қилинган бўлса, ушбу мурожаатларнинг 17 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, 5 нафар мурожаат муаллифига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Ечимига маълум муддат талаб этиладиган 5 та мурожаатлар назоратга олинди.

Шу куни бевосита ички ишлар органлари ёрдамида 9 нафар ёшларга илк маротаба фуқаролик паспортлари расмийлаштириб берилди. Шунингдек, 2 нафар мурожаат муаллифи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниб, уларнинг кўп йиллик орзуси ушалди.  

Фарғона шаҳрида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда эса соҳага доир 15 та мурожаатлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаат ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилиб, 2 тасига шу ернинг ўзида ечим топилди, 6 тасига ҳуқуқий маслаҳат, 3 тасига эса тушунтириш берилди. 4 та мурожаатлар назоратга олиниб, ижро муддатлари белгиланди. 

Фарғона вилоятида оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech