Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаменти раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан мунтазам равишда шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 5 август куни Тергов департаменти раҳбариятининг шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида жами 103 нафар фуқароларнинг 70 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг асосий қисми 68 таси тергов фаолиятига тааллуқли бўлиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда миграция ва персоналлаштириш йўналишларидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 26 таси ёки 25,2 фоизи жойида қаноатлантирилди, 6 таси ёки 5,8 фоизига тушунтириш берилди, 73 таси ёки 69 фоизи қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис масъул раҳбарларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, бир қатор фуқаролар томонидан муаммоси муваффақиятли ҳал этилгани юзасидан миннатдорчиликлар билдирилди.

Бу каби қабуллар келгусида ҳам давом эттирилади.

Text to speech