Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Касб-маҳоратини оширишга оид ўқув семинар машғулоти

Жорий йилнинг 04 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда касб-маҳоратини оширишга оид ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Ўтказилган семинар машғулотида "Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ва унинг ҳуқуқий асослари" ва "Ёнғин ва портлаш ҳолатлари билан боғлиқ бўлган ҳодиса жойини кўздан кечириш тартиби ва ўзига хос хусусиятлари" мавзулари юзасидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва таклифлар тингланди.

Семинар машғулотига Давлат Молия назорати бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Фавқулотда вазиятлар вилоят бошқармалари мутахассислари, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва қуйи Тергов бўлинмалари ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech