Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жорий йилнинг олти ойи сарҳисоб қилинди

Куни кеча, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида Тергов департаментининг 2022 йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси юзасидан видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Вазир ўринбосари Я.Абдулхаков сўз аввалида Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан лавозимга тайинланган ходимларни шахсий таркибга таништирди ҳамда тергов тизимида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган подполковник Қаршиев Акрам Сатторовични истеъфога чиққанлигини шахсий таркибга эълон қилиб, Акрам Сатторовични келгуси фаолиятига муваффақият тилаб, эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.Жалолов, ИИВ Академияси Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси катта ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, истеъфодаги полковник А.Шарафутдинов ҳамда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Шариповлар Акрам Сатторовичга ўзларининг самимий тилакларини етказдилар.

Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисмига ўтилиб, ҳисобот вақти давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий кўрсаткичлар ҳамда тизимда вужудга келган салбий ҳолатлар танқидий руҳда муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари Я.Абдулхаков сўзини давом эттириб, ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий кўрсаткичлар ҳамда тизимда вужудга келган салбий ҳолатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш давомида, тергов бўлинмалари ходимлари орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлаш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига тегишли топшириқ ва вазифаларни белгилаб берилди ҳамда хизмат фаолиятида йўл қўйилган процессуал хато ва камчиликлари юзасидан бир гуруҳ ходимларга тегишли интизомий таъсир чоралари эълон қилинди, ижобий кўрсаткичларга эришиб, самарали меҳнат қилиб келаётган 82 нафар ходимларга ташакурномалар эълон қилинганлигини маълум қилинди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, бунда жойлардаги раҳбар ва масъул ходимлар асосий эътиборни қайси жиҳатларга қаратиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Муаллиф: Тергов департаменти Кадрлар бўлинмаси

муҳим топшириқлар бўйича инспектори

подполковник С.Р. Худояров 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech