Жиноят ишлари терговининг қонунийлиги ва сифати юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси масъул раҳбарлари томонидан жиноят ишлари терговининг қонунийлиги ва сифати устидан назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
Навбатдаги ўрганишда Тергов бошқармаси ва шаҳар прокуратураси масъуллари, шунингдек, тергов бўлинмалари раҳбарлари ва терговчилар иштирокида тергов юритувидаги жиноят ишлари атрофлича ва танқидий муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида тергов ҳаракатларининг тўлиқ ва холисона олиб борилиши, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо берилиши, шунингдек, процессуал муддатларга қатъий риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тергов ҳаракатларининг самарадорлигини ошириш ҳамда қонуний ва асослантирилган процессуал қарорлар қабул қилинишини таъминлаш юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бундай назорат тадбирлари жиноят ишлари бўйича тергов сифатини янада ошириш, қонунийликни таъминлаш ҳамда тергов фаолиятида мавжуд камчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Тергов департаменти