Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухорода автомашинада газ балони портлаши юз берди, қурбонлар бор

Бухоро. 2020 йилнинг 20 март куни соат 17:20 да ҳайдовчи 50 ёшли И.Н., ўзининг бошқарувидаги "Nexia-3 Ravon" автомашинасида Бухоро шаҳар А-380 йўлининг 222 километрида ҳаракатланиб келаётган вақтида автомашина орқа юкхонасида ўрнатилган "метан" газ балон портлаган.

Портлаш натижасида автомашина орқа ўриндиғида ўтирган 50 ёшли Л.С., ҳодиса жойида, 24 ёшли А.У., ва вояга етмаган 3 ёшли А., кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этганлар. Автомашина ҳайдовчиси И.Н., ва олди ўриндиқда ўтирган йўловчи 27 ёшли Б.У.,ларга енгил тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, портлаш сабаблари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech