Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида Отабек Маҳкамовнинг китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 июль куни видеоконфренцалоқа режими орқали Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари иштирокида ҳуқуқшунос ва кино актёр Отабек Маҳкамовнинг “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот давомида муаллиф томонидан китобда ҳаёт, унинг дардлари, қувончлари, фожиалари, йўқотишлари ва ғалабалари ҳақида сўз юритилиб, барча замон ва халқларга хос мушоҳадалар, тарихий мисоллар ҳамда ҳикматли сўзлар ўрин олганлиги таъкидланган ҳолда, китоб қаҳрамонлари орасида 52 та давлатда дунёнинг энг машҳур ва ўзининг касби бўйича эксперт бўлган 100 нафар давлат ва жамоат арбоблари, журналистлар, режиссёрлар, ёзувчилар ва бошқа шу каби инсонлар билан танишувлар баён этилганлиги ёритилди.

Шундан сўнг, иштирокчилар ва муаллиф ўртасида китобга оид мавзу доирасида савол-жавоблар ўтказилди.

Тақдимот якунида Тергов департаменти раҳбарияти томонидан муаллиф О.Маҳкамовнинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаган ҳолда, эсдалик совғалар топширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech