Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазирлигида тергов масалалари бўйича навбатдаги қабул ўтказилди

Фуқаролар билан очиқ мулоқот доирасини кенгайтириш, процесс иштирокчиларини муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бевосита жойида ҳал этиш мақсадида жорий йилнинг 03 февраль куни Тергов департаменти томонидан навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.

Ушбу қабул давомида, жами 139 нафар фуқаролардан 113 та мурожаат келиб тушиб, уларнинг 77 таси терговга қадар текширув материаллари, 9 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, 2 таси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналиши бўйича, 1 таси кадрлар йўналиши ҳамда 24 таси бошқа масалаларни ташкил этди.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 31 таси (27.4 фоиз) қабул вақтининг ўзида ҳал этилди, 9 таси (8 фоиз) юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 73 таси (64.6 фоиз) эса қўшимча комплекс ўрганишлар талаб этганлиги сабабли масъул ва раҳбар ходимларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Мазкур турдаги қабуллар келгусида ҳам тизимли равишда ташкил этиб борилади.

Text to speech