Сурхондарё вилояти шаҳар-туман ИИБларида Жиноят ишларини тамомлашда процессуал муддатларни белгилаш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 28 февраль куни вилоятнинг Термиз шаҳар, Термиз, Ангор, Бойсун, Шеробод, Қизириқ, Бандихон тумани ИИБ раҳбарияти ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борувчи соҳавий хизмат ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Мансур Саттаров раислигида ва Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари-Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Хуршид Атаназаров иштирокида Жиноят ишларини тамомлашда процессуал муддатларни белгилаш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Бунда терговга қадар текширувни юритиш, жиноятларни тергов қилиш ва қисқа муддатларда қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, бу борада вилоятнинг қолган шаҳар-туманларида ўқув семинарларини давом эттирилиши, белгилаб олинди.