Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухорода сайёр қабуллар бошланди

Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи в.в.б. майор Ф.И.Ходиев томонидан 24.10.2020 йилда Бухоро шаҳрида жойлашган 3-сектор биносида шаҳар аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар мазмунан таҳлил қилинганида: 3 таси жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни ундирилишида амалий ёрдам бериш, 2 таси қўлланилган "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасига ўзгартириш, 4 та мурожаат жарима майдонига жойлаштирилган автомобилни чиқаришда амалий ёрдам бериш, 1 та мурожаат эълон қилинган айбловни ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш, 4 та мурожаат эса ўтказилган терговга қадар текширув якуни бўйича қабул қилинган қарорларни Тергов бошқармасида ўрганиб, қонунийлигини текшириб кўриш ҳақида эканлиги аниқланди.

Мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал қилинди, 3 таси бўйича мурожаат муаллифига тушунтириш берилди ва 5 та мурожаат юритувга олиниб, текшириб кўриш мақсадида ходимларга топшириқлар берилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи В.В.б. майор Ф.И.Ходиев томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech