Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти иштирокида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2026-йилнинг 9 ойлик фаолияти бўйича сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов ҳузурида вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2026-йил 9 ой давомидаги хизмат фаолияти якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, вилоятдаги криминоген вазият ҳақида ахборот берди.

Шундан сўнг, вилоят ҳудудида соҳавий хизматлар ва ички ишлар бўлимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлил этилди.

Вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар учун хавфсиз муҳитни яратиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб , хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар белгиланди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қарорининг ижросини таъминлашда еттилик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.

Тергов департаменти

Text to speech