Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида тергов тизими терговчи ва суриштирувчиларининг навбатдаги малакасини ошириш ўқув курси якунланди

Ўқув курси давомида тингловчилар терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига сўзсиз риоя қилиш кўникмасини мустаҳкамлаш, терговчиларнинг билим ва малакасини оширишда инновацион техника ва воситалардан фойдаланиш ҳамда янги иш усулларини ўргатиш, терговчиларнинг ўта мураккаб, шу жумладан, уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш бўйича малакасини оширишдилар.

Битирув маросимда Малака ошириш институти бошлиғи, Т.Ф.Н., доцент, полковник Олимжон Ахмедов,  Вазирлик мутасаддилари, профессор-ўқитувчилар, масъул ходимлар, Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланиш учун маҳсус малака ошириш курси, Сафдор ва сержантлар таркибидан офицерлик лавозимига тайинланиш учун қайта тайёрлов ўқув курслари ҳамда бошланғич касбий тайёргарлик ўқув йиғини тингловчилари иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққан  Институт бошлиғи, Т.Ф.Н., доцент, полковник Олимжон Ахмедов, - Бугунги кунда мамлакатимизда соҳа ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилаётган эътибор туфайли ички ишлар органлари сафларида чуқур билим ва тафаккурга эга, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал жиҳатдан етук профессионал мутахассислар билан жамлашга алоҳида аҳамият берилаётганлигини таъкид­лади ва тингловчиларни табриклади.

Тантанали тадбирда ўқув режа ва дастурлар талабларини тўлиқ бажарган, имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган тинг­ловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech