Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий қабулда аҳоли мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилиб, муаммоларни тизимли ҳал қилишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан бири — аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни тизимли равишда йўлга қўйишдан иборат.

Мазкур йўналишда ички ишлар органлари томонидан фуқаролар билан бевосита мулоқотни таъминлаш, аҳоли мурожаатлари ва эҳтиёжларини атрофлича ўрганиш, келиб тушган ариза ва таклифларни қонунчилик талаблари асосида ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 11 март куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи иштирокида шахсий қабул ўтказилди.

Тадбир давомида Тергов бошқармаси ва қуйи тизим тергов бўлим-бўлинмалари фаолиятига оид жами 12 та мурожаат қайд этилди. Мурожаатлар асосан терговга қадар текширув ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммоларни ўз ичига олди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси ижобий ҳал этилди. Қолган 11 та мурожаат бўйича қўшимча текширув, соҳавий органлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўриш талаб этилганлиги сабабли, улар белгиланган тартибда назоратга олинди ва масъул шахсларга ижросини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Text to speech