Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида сентябрь ойининг 20 кунида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда ходимларнинг билим савиясини ошириш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

Бугун, Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О. Жалолов раислигида тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби иштирокида видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш ўтказилди.

Бўлиб ўтган йиғилишда сентябрь ойининг ўтган даврида бажарилган ишлар ҳудудлар кесимида таҳлил этилиб, танқидий муҳокама этилди ҳамда 3-чоракни ижобий кўрсаткичлар билан якунлаш борасида вилоятлар тергов бошқармалари бошлиқларига топшириқлар берилиб, қатор вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш мақсадида Олий суд Пленумининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-машғулоти ташкил этилди.

Семинарда Тергов департаменти ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси подполковник А.Зокиров маърузаси тингланиб, Пленум қарорини амалиётда қўллаш борасида юзага келиши мумкин бўлган муҳим масалалар муҳокама этилди, машғулот якунига кўра тергов бўлинмалари ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech