Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида навбатдаги виртуал қабул

Куни кеча Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул жараёнида Андижон, Жиззах, Навоий ва Тошкент вилоятларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қийнаб келаётган терговга оид масалалар тингланди.

Ўтказилган қабулда жами 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси ходимнинг ноўрин хатти-ҳаракатларидан норозилик масаласида, 1 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласи, 3 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласи ҳамда 1 таси мурожаати тўлиқ кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлган фуқаронинг мурожаати эшитилиб, улар синчковлик билан муҳокама қилинди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 1 таси бўйича муаллифга тушунтириш берилда ва қолган 3 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаатлари ижрога қаратилиб, назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech