Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилоятида муҳокама йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 05 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари билан 2024 йилнинг 2 ойи якунлари, хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш юзасидан видеоселектор тарзида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник Х.Атаназаров сўз олиб, ўтган давр мобайнида бошқарма ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан эришилган ютуқлар шу билан бирга йўл қўйилган хато-камчиликлар ҳақида гапириб, энг аввало хизмат интизоми ва қонунийликка сўзсиз амал қилиш, бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб ҳимоя қилиш зарурлигини эътироф этди.

Шунингдек, йиғилиш давомида масъул ходимлар томонидан сўнги вақтларда Ички ишлар органлари ходимлари иштирокида содир этилган салбий ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, иштирокчиларга коррупцион ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, терговга қадар текширув материаллари ҳамда жиноят ишлари бўйича процессуал ҳаракатларни қонун талаблари асосида олиб боришлари лозимлиги тушунтирилди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech