Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вазир ўринбосари полковник Р.Ашропов Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганмоқда

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликни жиловлаш бўйича секторлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари томонидан кўрилаётган чораларни ўрганиш ҳамда амалий тадбирларни белгилаш юзасидан полковник Р.Ашропов Олмалиқ шаҳрига борди.

Жумладан, Олмалиқ шаҳридаги криминоген вазияти оғир бўлган “Ойдин” ва “Саховат” МФЙларида сектор раҳбарлари билан биргаликда “маҳалла еттилиги” билан учрашиб, ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти ва кўп қаватли хонадонларда хавфсизликни таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар билан танишди, аҳолига қулай шароитлар яратиш, криминоген вазиятни яхшилаш бўйича қўшимча куч-воситаларни жалб этиш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида ўтказилаётган мусобақада иштирок этиб, ўқувчилар билан учрашди, ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, ўқувчилар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар берди.

Бундан ташқари, Зангиота туманидаги “Обод” МФЙда ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти билан танишди, “маҳалла еттилиги” билан суҳбатлашди, “Абжалилбоб” МФЙда жойлашган 43-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, қурилиши режалаштирилаётган янги ўқув биноси лойиҳасини ўрганди, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар берди.

Полковник Р.Ашроповнинг Тошкент вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech