Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилояти ИИБда Терговчилар “Заковат”да беллашишди

2023 йилнинг 26 май куни Ички ишлар органлари тизимида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” давомида Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

“Заковат” интеллектуал ўйини давомида Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари ходимларидан ташкил топган “Эверест”, “Парламент”, “Адолат”, “Чағониён” ҳамда “Интеллект” жамоалари ўзаро беллашишди.

2 турдан иборат бўлган ўйин якунига кўра фахрли биринчи ўринни “Эверест” жамоаси, иккинчи ўринни “Адолат” жамоаси ҳамда учинчи ўринни “Парламент” жамоалари эгаллашди. Ғолиб жамоалар вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шу билан бирга тадбирда “Энг яхши билимдон” ҳамда “Энг фаол аёл” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга ҳам қимматбаҳо совғалар берилиши таъминланди.

Бу каби ўйинларнинг ўтказилиши, терговчиларни мантиқан фикрлашига ҳамда билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech