Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари хайрия тадбирида.

Шу куни Тергов бошқармаси ходимлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Янги йил қаҳрамонлари Қорбобо, Қорқиз ва бошқа ўрмон ҳайвонлари иштирокида байрам тадбири ташкил қилинди.

Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари томонидан болажонлар учун ташкил этилган байрам тадбири болажонларнинг қувончига қувонч улашди.

---------

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари Бухоро шаҳрида жойлашган 32-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, “Янги йил” байрами муносабати билан тадбир ташкиллаштириб, ушбу меҳрибонлик уйида тарбия топаётган тўқсон саккиз ўғил-қизларга янги йил совғалари, турли хил китоблар ва ўқув қўлланмалари улашдилар.

  Эртак қаҳрамонлари томонидан турли топишмоқлар, тезайтишлар айтилганида, зукколик билан жавоб берган болажонларга Қорбобо ва Қорқизнинг совғаларига сазовор бўлишди. Байрам тадбирида ижро этилган куй-қўшиқларга байрам иштирокчиларнинг ҳаммаси рақсларга тушишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech