Тергов департаменти масъуллари томонидан Хоразм вилоятида тергов сифатини ошириш бўйича топшириқлар ижроси ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда
Ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятининг шаҳар-туманларида хизмат олиб бораётган терговчилар юритувидаги жиноят ишлари ва терговга қадар текширув ҳужжатлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш аҳволи ўрганилиб, мавжуд муаммолар, хато ва камчиликлар муҳокама этилиб, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бунда, Жиноят-процессуал кодексида кўрсатилган талабларга риоя этиш, жиноят иши доирасида иштирокчиларнинг барча важларини тергов йўли билан текшириш, далилларни қонуний асосда тўплаш ва холисона баҳолаш, процессуал тартибда расмийлаштириш, ходимлар малакасини доимий ошириб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир тергов ходимлари билан суҳбатлашиб, шаҳар-туманлардаги тергов-тезкор гуруҳи фаолиятини ўрганмоқда, шу билан бирга, терговчилар юритувидаги фош этилмасдан қолган ва тўхтатилган жиноят ишлари муҳокама қилиниб, тергов ҳамкорлигини кучайтириш борасида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ўрганишда, “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизими ва “E-material” электрон тизими билан ишлаш, унинг имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилиб, ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар муҳокама этилди.
Вилоятда тергов сифатини ошириш ва ишни самарали ташкил қилиш борасидаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Тергов департаменти.