Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Интернет тармоқларида тарқалган Қўқон шаҳридаги ЙТҲ юзасидан маълумот.

2020 йилнинг 07 февраль куни соат 21:00 ларда ҳайдовчи 24 ёшли А.Р., бошқарувида бўлган “Spark” русумли автомашинасида Қўқон шаҳар Туркистон кўчасидан Ғишт кўприк кўчаси йўналиши томон ҳаракатланиб чорраҳага келганида ўзига нисбатан йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли А.Х.,нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган. Натижада “Spark” автомашинасининг мотор қисми “Nexia” автомашинасининг олд қисмига урилиши натижасида қисқа туташув ҳосил бўлиши оқибатида ёнғин содир бўлган ва ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ҳамда шифохонага мурожаат қилмаган.

Ҳозирда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Дея хабар беради Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech