Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш билан бирга Ғаллаорол тумани ИИБ фаолияти ҳам ўрганилди

2022 йилнинг 7-8 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ва Жиззах шаҳрида сайёр қабул ташкил этилди. Қабулга вилоятнинг Шароф Рашидов, Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаролар турли масалаларда мурожаат қилишди.

Икки кун давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан жами 73 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси ички ишлар идоралари хизматига қайта тиклаш ёки хизматга қабул қилиш масаласи, 6 таси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорларидан норозилик, 7 таси фуқаролик паспортини олиш ва 58 таси бошқа турли масалалар.

Ушбу фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 22 таси жойида ижобий ҳал этилди, 51 нафарининг аризалари қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида тижорат банкларининг ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш ҳамда ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банкларидан имтиёзли кредит маблағи олиш учун сертификатлар топширилди.

Сайёр қабул якунида ички ишлар вазирининг ўринбосари Я.А.Абдулхаков Ғаллаорол тумани ИИБнинг маъмурий биносида бўлиб, терговчи ва суриштирувчиларнинг хизмат хоналари, махсус тергов хонаси, сўровхоналарнинг аҳволи ҳамда бошқа шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ўрганиш жараёнида, вазир ўринбосари ИИВнинг 16.06.2020 йилдаги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.06.2020 йилдаги кўрсатма бандларининг ижроси бўйича тергов бўлимларининг хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан сайёр қабуллар Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туман аҳолиси ўртасида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech