Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пойтахт ИИББ раҳбарияти ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарларининг навбатдаги қабули

Тошкент шаҳар ИИББ да Бош бошқарма раҳбарияти, соҳавий хизматлар раҳбарлари томонидан пойтахт аҳолисининг кибержиноятлар, миграция ва персоналлаштириш ҳамда тергов масалалари билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиш мақсадида қабул ўтказилди.Қабулга ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари бевосита мазкур соҳа хизматлари раҳбарлари томонидан тингланиб, диққат билан ўрганилди. Ўрганишлар натижасида кибермаконда содир этилган жиноий ҳатти-ҳаракатлардан жабрланганларнинг мурожаатларини қонуний кўриб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. 16 ёшга тўлган ёшларга ID-карталарини расмийлаштириш, паспортларини йўқотиб жарима пулларини тўлашда ёрдам сўраган фуқароларга имтиёзлар берилиши бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.Шунингдек, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилишида сусткашликка йўл қўйилганлиги бўйича, тергов ҳаракатларини бошқа ходимга топшириш ҳақидаги мурожаатлар ҳам ўрганилиб, масъулларга мазкур масалаларга қонуний ечим топиш юзасидан вазифалар белгиланиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.

Пойтахт ИИББ раҳбарияти ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарлари томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича ўтказилган мазкур қабул фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини кучайтириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Тергов департаменти

Text to speech