Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Т А Б Р И К

"14-январь-Ватан ҳимоячилари куни" юртимизда ўзгача бир кун! Ушбу кунда Ватанимиз тинчлиги ва равнақи йўлида туну-кун хизмат қилиб келаётган мард ва жасур ҳимоячиларга, фаҳрийларга ҳамда ўзининг фуқаролик бурчини виждонан бажариб келаётган инсонларга чуқур ҳурмат ва эҳтиромимизни билдирамиз.

Ватанимизнинг тинчлиги ва барқарорлиги табиийки, фуқароларимизнинг жасорати, садоқати ва шу юртга бўлган меҳрига асосланади.

Бугун аёлларимиз томонидан эркаклардаги масъулият, куч, жасорат ва ўзига ишонч каби фазилатлари қадрланадиган байрамдир.

Ҳурматли Ватан ҳимоячилари, ушбу байрамда барча қийинчиликлар унутилиб, фақатгина фаровонлик тимсоли бўлган, соғлиқ, бахт, омад ва эртанги кунга бўлган ишонч Сизларга ҳамрох бўлсин!

Азиз Ватанимиз посбонлари, Сиз ва яқинларингизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз!

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти!!!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech