Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Тергов амалиёти” журналининг навбатдаги сони учун мақолалар қабули бошланди

Нашр этиш учун ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг фаолияти, жиноятларни тергов қилиш таҳлили, алоҳида турдаги жиноятларни тергов қилишнинг илмий – амалий методикаси ҳамда ёндашувлари, илғор хорижий давлатларнинг ижобий илмий – амалий тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни амалиётга жорий этилиши, конституция, қонунлар ва бошқа норматив – ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти, мақсади, амалий – назарий ва сиёсий – ҳуқуқий жиҳатларини ёритиб берилиши, жиноятчиликни олдини олиш, жиноятларни тергов қилиш ва профилактикаси йўналишида таҳлиллар асосида илмий ишланмалар, алоҳида йўналишни такомиллаштириш бўйича олимларнинг қарашлари, докторант ва мустақил изланувчининг илмий изланиш натижаларини жамоага эълон қилиниши, ижтимоий – ҳуқуқий соҳада қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ёритиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш ҳамда юридик фанни такомиллаштирилиши билан боғлиқ масалалар бўйича мақолалар қабул қилинади.

“Тергов амалиёти” журнали йўналишига мос келиши ҳамда матбуотда ёки электрон нашрларда эълон қилинмаган бўлиши;

нашрнинг тегишли фан тармоғи йўналишида ихтисослашган бўлиши;

чоп этиладиган материалларни тақриздан ўтказишнинг мажбурийлиги (зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси сўрови асосида тегишли тақризни тақдим этишнинг мажбурийлиги);

матн мантиқан изчил, фикрлар аниқ, лўнда баён этилиши;

Мақола (ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги) сарлавҳа, аннотация ва таянч сўзлар билан бошланади.

Таянч сўзлар мақола мазмуни ва мақсадини энг қисқа тарзда очиб берадиган, Интернет қидирув тизимида мақолани осон топиш учун мўлжалланган ва матнда ўртача 5 - 10 марта такрорланадиган асосий сўзлар бўлиб, одатда 7 - 10 та келтирилади.

Мақола матни Microsoft Office Word матн муҳарририда “Times New Roman”
14 шрифтида, аннотация ва ҳаволалар 12 шрифтда терилган, саҳифа ўлчами - А4
(210мм х 297 мм), юқори ва пастдан қолдириладиган ҳошиялар - 20 мм, чап тарафдан - 30 мм, ўнгдан - 15 мм, сатрлар оралиғи - бир ярим интервал, хат боши (абзац) - 1 см, текислаш - саҳифа кенглиги бўйича шакллантирилади. Ҳажми 8 - 10 бет бўлиши
(20 000 белгидан ошмаслиги) тавсия этилади.

Мақолада кўпи билан учта чизма, сурат, диаграмма, жадвал ва бошқа графиклар берилиб, бевосита мақола матнида баён мантиғига мувофиқ жойлаштирилиши ҳамда алоҳида файлда ҳам тақдим этилиши лозим. Расмларнинг электрон вариантини *.jpg форматда (камида 300 dpi) тақдим этиш, жадвалларни кетма - кет рақамлаш зарур.

Мақолага илова қилинадиган ҳужжатлар (PDF шаклда):

матнда очиқ матбуотда эълон қилиш ман этилган маълумотлар йўқлигини тасдиқловчи (муассасанинг гербли муҳри босилган) эксперт хулосаси;

муаллиф(лар) тўғрисида қисқача маълумот - ўзбек, рус ва инглиз тилларида исми шарифи (тўлиқ), иш жойи (ташкилотнинг номи ва юридик манзили), эгаллаб турган лавозими, илмий даража ва унвонлари, алоқа учун маълумотлар (телефон рақамлари, электрон почтаси ёки телеграм манзили) ва паспорт нусхаси.

Мақола қўлёзмаси ва илова ҳужжатларининг электрон вариантлари қуйидаги манзил бўйича юборилиши керак: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчаси, 1-уй. Индекс: 100029. Тел. +998712313536, +998909767345

мақола юқорида келтирилган талабларга мос келмаса;

Таҳрир ҳайъати ва экспертлар томонидан нашрга тавсия этилмаса.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech