Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун "Янги йил" тадбири

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари Хўжайли туманида жойлашган 1-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, “Янги йил” байрами муносабати билан тадбир ташкиллаштиришди.

Шу куни Тергов бошқармаси ходимлари томонидан болалар уйи тарбияланувчиларига Янги йил эртак қаҳрамонлари ва асосийси Қорбобо, Қорқиз иштирокида ташкил қилинган байрам тадбирида кўнгилочар ва қувноқ ўйинлар ўтказилиб, уларга совғалар топширилди.

Болажонлар учун ташкил этилган ушбу байрам тадбири уларга хурсандчилик ва шодлик улашиб, байрамона кайфият яратди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech