Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Ташходжаев Дониёр Бахтияровичнинг байрам табриги

Ҳурматли ҳамкасблар! Қадрли дўстлар!

 Янги 2020 йил арафасида, ҳар биримиз 2019 йилда эришган ютуқларни сарҳисоб қилиб, келгуси йил учун олдимизга янги мақсадларни қўямиз. Бу байрам ҳар йили нишонлансада, биз уни ҳар доим янгидек қабул қилиб, янги йилда барча орзу-умидларимиз амалга ошишига ишонамиз.

Ҳозирда Сизларга ушбу табрикни йўллар эканман, кириб келаётган янги йилда барча эзгу ниятларингиз ва режаларингиз рўёбга чиқишини тилайман.

Менинг алоҳида табригим – ҳозирда ўз касбий бурчини адо этиб, хизмат олиб бораётган барча ходимларга бағишланади. Биз кундалик иш фаолиятимизда бўлгани каби ушбу ажойиб янги йил оқшомида ҳам биргамиз. Ҳамжиҳатлик, дўстона муносабат ва жонажон Ўзбекистонимизга бўлган чексиз ватанпарварлик ҳисси – халқимизга муносиб хизмат қилиш ва юксак натижаларга эришишимиз учун кучимизга куч қўшади. 

Ички ишлар органлари ходимлари замонавий таҳдид ва хавф-хатарлар шароитида жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда ўзларининг юқори профессионал фазилатларини намоён этиб келмоқдалар.

Ёш мутахассисларни тайёрлашда, шарафли хизматимизнинг анъаналарини сақлаб қолиш ва уни такомиллаштиришда беқиёс хизматлари учун фахрийларимизга алоҳида ташаккуримни етказмоқчиман.

Оммавий ахборот воситаларининг республикамиз ижтимоий ҳаётидаги ўрнини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмасак бўлмайди. Бугунги кунда айнан журналист ва блогерлар, ижтимоий ҳаётдаги долзарб муаммоларни кўтариб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатмоқдалар ва уларни қўллаб-қувватламоқдалар. Уларнинг жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашишдаги ўрни беқиёс бўлиб, якунланаётган йилда бунга кўплаб мисолларни келтириш мумкин.

Ўтиб бораётган 2019 йил турли қийинчиликлар билан бир қаторда самарали йил бўлди. Республикамизда, шу жумладан, ички ишлар органлари, хусусан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, тергов ҳамда эксперт-криминалистика хизматларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар бундан гувоҳлик бермоқда. Энг муҳими, ходимларнинг фидокорона меҳнати ва юксак касбий муомала маданияти юртдошларимиз томонидан юқори баҳоланмоқда, буни жамоатчилик фикри ва ижтимоий тармоқларда аҳолининг кўплаб ижобий шарҳлари ҳам тасдиқламоқда.

Кириб келаётган 2020 йил ҳам олдимизга мамлакатимизда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича мураккаб ва масъулиятли вазифаларни қўймоқда. Биз ушбу вазифаларни ижросини самарали таъминлаш учун барча имкониятларимизни ишга солишимизга ишончим комил.

Яна бир бор ҳаммангизни байрам билан самимий муборакбод этаман!

Сизга, оила аъзоларингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, ажойиб янги йил кайфиятини тилайман.

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазири ўринбосари                                               

Д.Б.Ташходжаев

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech