Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навбатдаги “Халқ хизматида” рукни

ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига Ички ишлар органлари раҳбар ходимлари таклиф этилиб, ўқувчиларга Ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари фаолияти ҳақида маълумотлар берилиб келинмоқда.

Навбатдаги “Халқ хизматида” рукни остидаги учрашув Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник А.Утемуратов билан бўлиб ўтди.

Ўқувчиларга ҳозирги кунда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилаётган ишлар, тергов тизимида бўлиб ўтган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилиб, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб жавоб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech