Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов тузулмаларининг ёш ходимлари учун ўқув машғулотлар.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан жорий йилнинг 20 февраль куни вазирлик Академиясини 2019 йилда тамомлаб, туман ИИО ФМБ тергов бўлинмаларидаги терговчи ва суриштирувчи лавозимларига тайинланган ёш мутахассис ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган ўқув машғулотларида ёш мутахассис ходимларнинг касбий кўникма ҳосил қилишларини тезлаштириш, билим савияларини ошириш шунингдек, хизматда юзага келиши мумкин бўлган мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилишлари, хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя этилишига асосий эътибор қаратилди.

Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Н.Т.Тулабоева ҳамда Кадрлар бўлинмаси бошлиғи капитан А.Х.Кахаровлар ходимлар билан суҳбат ўтказиб, ёш мутахассис ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Бундан ташқари, ИИББ Кадрлар бошқармаси психолог ходимлари билан ҳамкорликда ёш ходимлар билан психологик-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари якунида ёш ходимларнинг билим савиясини аниқлаш ва амалиётда олган кўникларини ўрганиш мақсадида тест синовлари қабул қилинди.

Ушбу йўналишдаги ишлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан доимий равишда давом эттирилиши белгилаб қўйилди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech