Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Жорий йилнинг 01 февраль куни Навоий вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъуллигида “Енгил тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятларни маъмурий жавобгарликдан фарқлаш, амалиётда келиб чиқаётган муаммолар, гумонланувчиларнинг ҳаракатларини малакалашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар” мавзусида видеоконференсалоқа тизими орқали ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда Тергов департаменти ва унинг қуйи тергов бўлинмалари, Навоий вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарлари ва ходимлари, Жиноят ишлари бўйича Конимех тумани судининг раиси Ф.Ф.Қаххаров, Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани судининг раиси А.Ю.Сайдуллаев, Навоий вилояти прокуратурасининг Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи ўринбосари Э.С.Носиров, Навоий вилоят Суд–тиббий экспертиза бюроси бошлиғи Т.Ш.Гамидов ҳамда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Навоий шаҳар «Бахс-Навоий» адвокатлар ҳайати адвокати Т.Ғ.Самадовлар иштирок этмоқдалар.

Семинар давомида “Енгил тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятларни маъмурий жавобгарликдан фарқлаш, амалиётда келиб чиқаётган муаммолар, гумонланувчиларнинг ҳаракатларини малакалашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар” мавзусида суҳбат олиб борилди.

Шундан сўнг семинар савол-жавоб шаклида давом еттирилиб, иштирокчилар енгил тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятларни маъмурий жавобгарликдан фарқлашнинг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда келиб чиқаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Ҳозирда режа асосида ўқув-семинар машғулотлари давом еттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech