Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 7 157 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 1 046 та ҳолат; 

- Тошкент вилоятида – 632 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 772 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 406 та ҳолат; 

- Самарқанд вилоятида – 712 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 346 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 463 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 115 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 229 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 951 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 169 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 630 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 456 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида 230 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. 

Мисол учун, жорий йилнинг 26 март куни соат 16:00 ларда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек Қ.Ф.Й., Харакат маҳалласида яшовчи 2002 й.т., фуқаро К.С. Зангиота тумани ҳудудида, махсус ҳимоя ниқобисиз, жамоат жойида юрганлиги аниқланган.

27 март куни соат 09:50 ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани “Сойгузар” маҳалласида яшовчилар 1976 й.т., фуқаро У.Қ. ҳамда 1977 й.т., фуқаро З.К.лар Ургут тумани Сойгузар маҳалласи ҳудудида махсус ҳимоя ниқобисиз, жамоат жойида юрганликлари аниқланган.

27 март куни соат 21.00 ларда Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Дўстлик М.Ф.Й.да яшовчи 1995 й.т., фуқаро И.А. умумий овқатланиш ва кўнгилочар жойлар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, шу ҳудудда жойлашган ўзига қарашли умумий овқатланиш масканида 5 нафар мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида жарима қўлланган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech