Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фидоий хизмат учун муносиб рағбат — Тергов бошқармасининг энг фаол ходимлари рағбатлантирилди

Куни кеча Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2021 йилнинг бугунги кунига қадар тизимда амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
 
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов бошчилик қилиб, дастлаб, Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2021 йилнинг ўтган 6 ойида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Жараёнда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокамага қилинди.
 
Шундан сўнг, аксинча ўтган 6 ой давомида жиноят ишларини намунали тергов қилиш, фуқароларни манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда юқори кўрсаткичларга эришган тергов бўлимлари ва ходимлари эътироф этилиб, рағбатлантириш тариқасида қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
 
Унга кўра, энг яхши кўрсаткичларга эришган тергов бўлими - Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими;
 
Жиноятларни фош этишда намунали натижалари учун - Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимлари телевизор ва бошқа эсдалик совғалар билан мукофотланди.
 
Шу билан бирга ҳамкасблари орасида намуна бўлиб, энг яхши натижаларни қайд этиб келган ходимлар;
 
Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси майор Зокирова Насиба Зокировна,
 
Ўртачирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси лейтенант Жалолов Ғиёсиддин Икромиддин ўғли,
 
Оққўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси лейтенант Бобоқулов Жасурбек Ҳақназар ўғли,
 
Чиноз туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи майор Норматов Акмал Ғайратович,
 
Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи капитан Имомов Баҳриддин Толибовичлар эътироф этилиб, уларга Тергов департаментининг рамзий белгиси билан эсдалик қўл соатлари топширилди.
 
Тадбир давомида ИИВ Академиясининг «Тергов йўналиши» бўйича тамомлаб тизимда хизматни бошлаётган 26 нафар ёш ходимлар шахсий таркибга таништирилиб, уларнинг ҳар бирига хизматда фойдаланиш учун иш қуроллари жамланмаси тўлиқ жиҳозланган ҳолда топширилди.
 
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech