Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментида фуқароларни қабул қилишнинг замонавий амалиёти йўлга қўйилиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари-Тергов департаменти бошлиғи полковник Я.А.Абдулхаков ёки унинг ўринбосарлари томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни видеоконференцалоқа режими орқали шахсий қабул ўтказиб борилмоқда.

Шу боис, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар томонидан вазир ўринбосари полковник Я.А. Абдулхаков ёки унинг ўринбосарларининг шахсий қабулига кириш масаласида Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаментининг (71) 231-38-16 ёки (90) 508-66-46 рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech