Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний ҳал қилиш, фуқароларни рози қилиш борасида доимий равишда қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 28 август куни 3 та фуқароларнинг терговга қадар текширув ҳамда жиноят ишлари бўйича билдирган мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Ҳозирги кунда Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан белгиланган режага асосан фуқароларни мурожаатлари бўйича қабуллар ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech