Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бўзатов туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

2022 йил 10 июнь куни Бўзатов тумани “Кўксув” Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 13-сонли умумий ўрта таълим мактабининг маъмурий биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Утемуратов томонидан Бўзатов тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилган бўлиб, бунинг учун туман ИИБ раҳбарияти қатнашишлари таъминланди.

Қабул давомида, бошқарма бошлиғи А.Утемуратов томонидан жами 18 нафар фуқароларнинг ижтимойи-иқтисодий, бандлик ва бошқада масаладаги мурожаатлари қабул қилиниб, улардан 3 таси жойида ижобий ҳал қилиниб, кам таъминланган 1 нафар фуқарога электр печкаси, 2 нафар фуқароларга эҳтиёжлари учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, қолган 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари ижрога қаратилган.

Ҳозирги вақтда тасдиқланган режа асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech