Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги "Хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 33 - сонли Фармони ва унга мувофиқ қабул қилинган Қонун ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида, Бош прокуратуранинг тегишли бошқарма бошлиқлари, Ички ишлар вазирининг соҳага масъул ўринбосарлари, тезкор-қидирув, тергов ва жамоат хавфсизлиги департаменти масъул ходимлари, вилоят прокурорлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, вилоят ИИБ бошлиқлари, тезкор-қидирув ва тергов бўйича ўринбосарлари, вилоят ИИБларнинг тезкор-қидирув хизмати, ЖХХ ва ҲПБ бошлиқлари ҳамда вилоят прокуратурасининг масъул бўлим бошлиқлари, терговчи ва ходимлари, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари, терговчилари ҳамда туман ИИБ бошлиқлари, соҳага масъул ўринбосарлари, тергов ва тезкор-қидирув бўлими бошлиқлари ва соҳага масъул бўлган бошқа ходимлар иштирок этди.
Йиғилишда, жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларга қарши муросасиз курашиш, жабрланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ҳар бир ҳолатнинг тўлиқ ва холисона текширилишини таъминлаш, ушбу турдаги жиноятларни ўз вақтида рўйхатга олиш каби масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тергов департаменти