Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳар бир ота-она учун фарзанд бахту иқболини ва унинг эришган ютуқларини кўриш – энг олий саодатдир!

Хоразм вилояти Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси катта терговчиси капитан Бобожонов Қудрат Камолиддинович юртимиз тинчлиги, халқ осойишталигини таъминлаётган Ватанимизнинг фидойи ўғлонлари қатори Ички ишлар органларининг тергов тизимида сидқидилдан хизмат қилиб, оғир ва масъулиятли хизмат вазифаларини бажаришга виждонан ёндашиб, жорий йилнинг ўтган давридаги иш фаолияти давомида энг юқори кўрсаткичларга эришиб, сафдошларига намуна бўлиб, ўзининг юксак касб маҳоратини намойиш этиб, жиноятчиликка қарши курашда намунали хулқи, юксак маданияти билан раҳбариятнинг ишончига сазовор бўлганлиги учун вазирлик раҳбарияти томонидан унинг ота-онасига ташаккурнома юборилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech